Тарих

M&L Pharmaceutical фирмаси Жанубий Калифорниядаги фаол бизнес тузилмалардан бири ҳисобланади. 1991 йилдан буён M&L Pharmaceutical фирмаси ўз маҳсулотининг юқори сифат андозаларига содиқ. Биз ўзимизни АҚШ ва бутун дунё бўйлаб витаминлар, минераллар, доривор гиёҳлар, ўсимликлардан тайёрланадиган дорилар ва соғлиқни сақлаш соҳасининг бошқа маҳсулотларини ишлаб чиқаришга бағишлаганмиз.

Кенг ассортиментдаги маҳсулотларни самарали ва тез таклиф этиш, барча мижозлар учун ҳамёнбоп нархлар ва маҳсулотлар таркибида қўлланилган материалларнинг сифати – буларнинг барчаси биз учун жуда муҳим. M&L Pharmaceutical фирмаси капсулали витаминлар индустриясида ҳалол ишлаб чиқарувчи деган номни қозонган.